Маданий ҳордиқ. Гуллар фестивалининг жозибаси
2025-06-12 07:45:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Наманган шаҳри марказидаги Бобур боғида ўтказилаётган 64-Халқаро гуллар фестивалида бевосита иштирок этишди. Фестивал доирасида ташкил қилинган кўргазмалар, гул етиштириш ва ландшафт дизайни бўйича маҳорат дарслари, фольклор ансамбллари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати асарлари намойиши иштирокчиларнинг кайфиятини кўтариб, бир олам завқ улашди.
— Аёл киши табиатан гулларни яхши кўради. Мен ҳам ушбу халқаро фестивалдан жуда завқ олдим. Турфа гулларнинг жозибасини кўриб, чарчоқларим тарқалиб кетди, — дейди Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор Гулшода Ўктамова.
Ўз мухбиримиз.
