Абдумалик Халаков Нидерландия давлатида спортнинг бокс тури бўйича ўтказилган “Эйндховен кубоги” халқаро турнири ғолиби бўлди
2025-06-11 18:25:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 6-9 июнь кунлари Нидерландия давлатида спортнинг бокс тури бўйича “Эйндховен кубоги” халқаро турнири ўтказилди. Мусобақада 28 та давлатдан 179 нафар спортчилар иштирок этиб, 18 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.
Бокс турнирида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 3 нафар спортчилар муносиб иштирок этиб, 2 та олтин 1 та кумуш медални қўлга киритди.
Қувонарлиси ғолиблар орасида Ички ишлар ходими олимпиада чемпиони Абдумалик Халаков ҳам бор. 60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Тошкент шаҳар ИИББ ходими, катта лейтенант Абдумалик Халаков олтин медаль соҳиби бўлди. Финалда англиялик боксчи Жек Диранга қарши баҳс олиб борган Абдумалик ҳакамлар қарори билан ғолиб деб топилди. Шу билан бирга унга ушбу мусобақанинг “Энг яхши боксчиси” соврини ҳам топширилди.
Тантанали тарзда кутиб олинган сафдошимиз ўз таассуротлари ва ғалабали онларидаги ҳис туйғуларини ҳамкасблари билан ҳам бўлишди. Ички ишлар вазирлиги номидан чемпионимизга олдинда турган муҳим баҳсларда муваффақият тилиб қоламиз.


