ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги доирасида йиғилиш бўлиб ўтди
2025-06-11 16:10:00 / Янгиликлар

Вазирлик миқёсида эълон қилинган Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги доирасида ташкил этилган ушбу йиғилишда, юқори раҳбарият, бўлинмалар командирлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этишди, унда сўз олганлар, коррупция нафақат жиноят, балки, ҳар қандай тизимни тўлиқлигича ишдан чиқарувчи иллатлиги, унинг жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида кенг ва атрофлича мисоллар билан тўхталиб, сўнгги йилларда унга қарши кураш кескин тарзда амалга оширилаётганлиги, жазо чораси эса қатъийлигини ҳам таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, тадбирда ҳарбий хизматчилар ўртасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, тизимда ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг белгиланган қонунчилик ва низомларга қатъий амал қилиши лозимлиги хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Мазкур йиғилиш орқали Қоровул қўшинларида коррупцияга қарши кураш борасидаги ёндашув янада кучайтирилиб, тизимда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи



