“Ёшлар ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг намунали ёш ходимлари билан учрашув ташкил этилди
2025-06-11 10:40:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашув ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизматга бўлган меҳри ва садоқатини янада мустаҳкамлаш, шу билан бирга, ёш авлод учун ибратли шахсларни намоён этиш мақсадида ўтказилди.
Тадбир давомида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этаётган, тартиб-интизомга риоя қилувчи, жамоат тартибини таъминлашда фаол иштирок этаётган йигит-қизлар алоҳида эътироф этилди.
Улар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, давлат ва жамият равнақи учун хизмат қилишнинг муқаддас бурч эканлиги ҳақида фикр алмашилди.
Тадбир якунида ходимларнинг психологик ҳолатини яхшилаш иш унумдорлигини оширишга қаратилган психологик тренинг ҳам ташкил этилди.
Бундай учрашувлар ёшларга илҳом ва куч бағишлаб, уларни янада фаол, масъулиятли ва ватанпарвар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









