«Ёшлар ойлиги» доирасида ўтказилаётган фестивалда Бухоро вилоятининг фаол ёшлари қаторида ички ишлар органлари назоратидаги ёшларнинг иштироки ҳам таъминланди
2025-06-10 10:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида «Ёшлар ойлиги» кенг қамровда ўтказилмоқда.
Бухоро вилоятида ҳам ушбу ойлик доирасида турли йўналишларда маданий-маърифий, спорт ва маънавий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Айни пайтда, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида ташкил этилган фестивалда фаол ёшлар қаторида ички ишлар органларининг профилактик ҳамда Пробация назоратида турган, шунингдек, оғир тоифадаги ёшларнинг ҳам иштирокига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Тадбир доирасида ушбу ёшлар билан ҳарбий ватанпарварлик ва мотивацион учрашувлар, интеллектуал «Заковат» ўйинлари, ички ишлар органларининг қурол-яроғлари ва махсус техника ҳамда воситалари кўргазмаси намойиш қилинган тадбирлар ўтказилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









