Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилояти ҳудудларида текширувлар ўтказилмоқда
2025-06-10 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганишларни бошлади.
Ишчи гуруҳ вилоят ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш борасида соҳавий хизмат раҳбарларига йўриқнома берилди.
Хусусан, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва соҳавий хизмат ходимлари, ҳамда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментининг масъул ходимлари томонидан Жиззах вилоятининг транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бир қатор текширувлар олиб борилмоқда.
Мазкур бошқарманинг хизмат ҳудудларига қарашли барча объектлар кўздан кечирилиб, унда масъул раҳбарларга криминоген вазиятни барқарорлаштириш, хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ҳисоботлари тингланиб, мазкур тизим самарадорлигини янада ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи






