Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва замонавий қўриқлаш воситаларини тарғиб этишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди
2025-06-09 19:15:00 / Янгиликлар

Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда туман Қўриқлаш бўлими томонидан Жўрабек маҳалласида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида маҳалла фуқаролари ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг хонадонлари ҳамда тижорат объектларини замонавий техник қўриқлаш воситалари орқали ҳимоялашнинг афзалликлари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Соҳа мутахассислари томонидан техник қўриқлаш тизимларини ўрнатиш тартиби, уларнинг самарадорлиги ва хавфсизликни таъминлашдаги ўрни ҳақида батафсил тавсиялар тақдим этилди.
Мазкур профилактик тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши белгиланган бўлиб, бу эса маҳаллаларда тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати






