Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимларига «Cobalt» русумли махсус жиҳозланган автомашиналар тантанали равишда топширилди
2025-06-07 16:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги томонидан вилоят ички ишлар органлари ходимларининг бириктирилган ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш,воқеа жойига тезкор етиб бориш ва жиноятчилар ашёвий-далилларни йўқотмасдан олиш мақсадида мунтазам равишда моддий-техника таъминотини яхшиланмоқда. Жумладан, ички ишлар вазирлиги томонидан бир қанча «Cobalt» русумли махсус жиҳозланган хизмат автомашиналар ажратилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов хизматда фойдаланиш учун мазкур автомашиналарни бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимларига махсус жиҳозланган «Cobalt» русумли автомашиналар калитларини тантанали равишда топширди.
Бундан ташқари, вилоятда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишда намунали хизмати билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган, бир гуруҳ ходимлар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундай рағбатлантиришлар ички ишлар органлари ходимларнинг Ватанга ва халққа, Президентга садоқат билан хизмат қилишига замин ҳозирлайди, албатта.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








