«Халқаро Ипак ва зираворлар» фестивали даврида хавфсизликни таъминлаш энг устувор масала
2025-06-07 17:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Бухоро шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилаётган «Халқаро Ипак ва зираворлар» фестивали муносабати билан фестиваль тадбирларини юқори савияда, хавфсиз ва тартибли ўтказиш мақсадида бугун эрта тонгдан вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигида йўриқнома ташкил этилди.
Унда фуқаролар ва меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, транспорт ва одамлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилиниб, масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Фестиваль давомида вилоят ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда туну-кун навбатчилик ва патруль хизматлари йўлга қўйилган.
Хавфсизликни таъминлаш бўйича барча куч ва воситалар сафарбар этилган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






