ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар иштирокида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди
2025-06-05 20:15:00 / Янгиликлар

Мазкур жараёнда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, транспорт воситаларининг техник ҳолатини доимий назоратда сақлаш, йўловчиларга ҳурмат ва эътибор билан, маданиятли тарзда хизмат кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, байрам кунларида аҳолининг транспорт хизматларига бўлган талаб ортиши сабабли, ушбу вазиятдан фойдаланиб, йўл ҳақи нархларини сунъий равишда ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлиги қатъий огоҳлантирилди.
Профилактик суҳбатлар давомида ҳайдовчиларга нафақат хавфсизлик, балки фуқаролар манфаатларини ҳисобга олиш, ижтимоий масъулият билан ҳаракат қилиш муҳимлиги ҳам алоҳида тушунтирилди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати





