Жазони ижро этиш департаменти аёл ходималари ўртасида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танловнинг саралаш босқичи ўтказилмоқда
2024-02-15 09:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органларида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда 2024 йил 5 февралдаги кўрсатмасига асосан, Департаменти аппарати аёл ходималари ўртасида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танловнинг саралаш босқичи ўтказилмоқда.
Кўрик-танлови қуйидаги шартлар асосида ўтказилиши белгиланган бўлиб, авваламбор:
– иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;
– уларнинг жанговар тайёргарлик даражасини аниқлаш;
– иштирокчиларнинг билим савиясини аниқлашга қаратилган синовлар шарти шунингдек, ходималарнинг хулқ-атвори, эришган ютуқлари, хизмат ва ижрочилик интизомига риоя этишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кўрик танловнинг саралаш босқичлари департамент тасарруфидаги ҳар бир минтақавий мувофиқлаштириш марказларида ҳам ўтказилиши назарда тутилган бўлиб, якунда юқори натижага эришган аёл ходимамиз Вазирликнинг Республика босқичига йўлланма оладилар.
ИИВ Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати