Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7532-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-06-05 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов ҳарбий хизматчилар билан учрашиш ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Навоий вилоятида жойлашган Қоровул қўшинларига қарашли 7532-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюриб ҳарбий қисмларда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар билан учрашди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад —ҳарбий қисм фаолияти, шахсий таркибнинг хизмат шароити ва жанговар тайёргарлиги, фикр-мулоҳазалари ва муаммоларини ўрганиш, шунингдек тизимдаги долзарб вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида Вазир ўринбосари ҳарбий қисмнинг кундалик фаолияти, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги ва моддий-техникавий таъминоти билан яқиндан танишди. Шунингдек ташриф чоғида Ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш ҳарбий тартибга риоя қилиш масаласида қатъий назоратни таъминлаш, Ҳарбий хизматчилар учун ижтимоий шароитларни яхшилаш — уй-жой, тиббий хизмат ва оилавий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини кенгайтириш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш. Замонавий технологиялардан фойдаланиш — ҳарбий тайёргарлик жараёнларини рақамлаштириш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида халқаро ва республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган, самарали меҳнатлари, хизматда бир қатор ютуқларга эришган бир гуруҳ ходимларга ҳарбий унвон ва эсдалик совғалар топширдилар.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати






