Аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс тарғибот тадбирлари доирасида Андижон давлат чет тиллари институтида кибержиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув бўлиб ўтди
2025-06-03 09:15:00 / Янгиликлар

Тадбирда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ҳамда Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими масъул ходимлари, институт раҳбарияти ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.
Учрашувда мутахассислар томонидан кибержиноят тушунчаси, банк картаси маълумотларини бегоналарга бермаслик, турли сохта мукофотлар ва акциялар ҳақидаги хабарларга ишонмаслик, ахборот тизимларида кўп факторли аутентификациядан фойдаланиш зарурати ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли маълумотлар берилди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.
Ҳозирда бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









