Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фуқаролар муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди
2025-05-31 09:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларни муаммоларини тинглаш ва масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида Яккабоғ туманида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти масъул ходимларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатларидан норозилик билан боғлиқ ҳамда ижтимоий масалаларга оид 16 та мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилди. 8 та фуқароларга муаммоси бўйича бошқа органга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Қолган 2 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб этиши тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурияти юкланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



