1 Июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни“ муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан болалар учун байрам тадбирлари ташкил этилди ва совғалар улашилди
2025-05-31 09:00:00 / Янгиликлар

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — дунё болалари учун энг покиза ва қувончли байрам ҳисобланади.
Болалар — ҳаёт мазмунининг ажралмас қисми, уларнинг кулгиси инсонлар қалбида умид ва бахт ҳиссини уйғотади.
Болаларнинг кўзларидаги муҳаббат ва меҳр уларни осмонда эркин парвоз қилаётган қалдирғочларга ўхшатади.
Ушбу байрам муносабати билан амалга оширилган тадбирлар болаларнинг қувончига қувонч қўшиб, уларнинг қалбида эзгу хотиралар қолдиради.
1 июнь — «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бир қатор эзгу тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, вазирликка қарашли «Юлдузча» болалар боғчаси тарбияланувчилари байрам билан табрикланиб, уларга совғалар улашилди.
Шундан сўнг боғча болалари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга намойиш этилди.
Шунингдек, ИИВ раҳбарияти Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида даволанаётган болаларни байрам билан табриклаб, уларга совғалар топширилди ҳамда тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









