Қашқадарё вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари Жазони ижро этиш муассасасида ўрганишлар олиб борди
2025-05-31 09:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими бошчилигидаги вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ИИВ Жазони ижро этиш департаменти 4-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази 3-Жазони ижро этиш муассасасида бўлишди.
Вилоят ҳокими Муроджон Азимов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан учрашиб суҳбатлашди.
Ташриф доирасида муассасадаги шароитлар, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, уларнинг қайта ижтимоий мослашувига қаратилган ишлар ҳамда меҳнат билан бандлиги ўрганилди.
Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва ясалган жиҳозлар кўздан кечирилиб, бу борадаги ишларни кенгайтириш ва жадаллаштириш борасида масъулларга тавсия ва таклифлар берилди.
Якунда маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар тингланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






