Жиззахда таълим сифатини ошириш йўлида: ИИВ ҳомийлигидаги 12-сонли мактабда амалий ишлар олиб борилмоқда
2025-05-30 14:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-мартдаги ПҚ–110-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2025-йил 31-мартдаги 126-сон фармойиши ижроси бўйича ИИВ томонидан Ш.Рашидов туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби Жиззах вилояти ИИБ масъулларига бириктирилган.
Шу боис вилоят ИИБ ҳомийлигида ўқув муассасасида таълим шароити ва сифатини оширишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда. ИИВ ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ИИБ мутасаддилари муассасада бўлиб, ушбу ишларнинг боришини кўздан кечиришди. Жараёнда масъуллар билан мулоқот қилиниб, режаланган ишларнинг бориши муҳокама қилинди ва зарур кўрсатмалар берилди.



