Самарқандда «World Triathlon Cup Samarkand–2025» доирасида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди
2025-05-30 10:35:00 / Янгиликлар

24–25 май кунлари Самарқанд вилоятида спортнинг триатлон ва пара-триатлон турлари бўйича “World Triathlon Cup Samarkand–2025” ҳамда “World Triathlon Para Cup Samarkand–2025” Жаҳон кубоги доирасида мусобақа ўтказилди.
Мазкур ўтказилган нуфузли мусобақада Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси спортчилари ҳам муносиб иштирок этиб 20 дан ортиқ давлатлардан келган 370 нафар атлетлар билан беллашиб жамоавий ва яккалик баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Эркаклар ўртасида триатлоннинг супер спринт масофалари бўйича ўтказилган 350 метрга сузиш, 13 км масофага велопойга ҳамда 3 км масофага югуриш бўйича супер спринт жамоавий баҳсларда ИИВ терма жамоаси “AGE” тоифасида 3 нафар спортчи ходимлар Э.Носиров, А. Хакимов, Ж. Каххоровлар муносиб иштирок этиб фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.
Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича яккалик баҳсларида ИИВ терма жамоасининг яна бир вакили Б.Умаралиев 2-ўринни эгаллади.
Триатлоннинг стандарт масофалар бўйича 1500 минг метрга сузиш, 40 км масофага велопойга ва 10 км масофага югуриш баҳсларида яккалик “AGE” тоифасида ИИВ терма жамоасининг яна бир вакили А.Муслинкин фахрли 1-ўринни эгаллади.
Ички ишлар органлари ходимларининг ушбу йирик халқаро спорт тадбиридаги муваффақиятли иштироклари жисмоний тайёргарлик, ирода ва юксак масъулиятни талаб этадиган соҳа вакилларининг ҳам спорт майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишининг ёрқин мисолидир.






