Бакуда МДҲга аъзо давлатларининг миграция органларининг йиғилиши бўлиб ўтди
2025-05-26 17:35:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти вакиллари Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларининг миграция органлари раҳбарлари кенгашининг йигирма тўққизинчи йиғилишида иштирок этди.
Тадбир давомида, миграция соҳасидаги амалдаги ҳолат, миграция соҳасидаги миллий қонунчилигидаги ўзгаришлар, миграция органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақидаги маълумотлар билан танишилди ва келгусида ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти


