Вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигида Андижон вилоятида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди
2024-02-10 09:55:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигида Андижон вилояти Қўрғонтепа ва Жалақудуқ туманлари Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмати қилиб нафақага чиққан фахрийлар ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида соҳада кўп йиллар хизмат қилган фахрийларнинг бой тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий фазилатлари, ҳамда қимматли ўгитларини ёш авлодга ибрат сифатида кўрсатиш, ёш кадрларнинг хизмат фаолиятида фахрий ходимларнинг касб маҳорати ва кўникмаларидан фойдаланишга мунтазам равишда эътибор қаратилиши лозимлиги, шунингдек бугунги кунда тизимда яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир якунида соҳа фахрийларига Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати