Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Андижон шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги йўриқнома ўтказилди
2024-02-09 16:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Андижон шаҳри ҳудудида тунги вақтларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинаётган ходимлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан хизмат олди йўриқнома ўтказилди.
Хизматга жалб қилинаётган ходимларга ҳушёр ва сергак ҳолда хизмат олиб боришлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, жиноятни олдини олишда зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати