Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-05-26 10:50:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан вилоятимиз аҳолиси учун бугун 25 май куни навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида аҳолини ўйлантираётган ҳуқуқий масалалар, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ муаммолар, жумладан, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишлардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Шахсий қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Бундай очиқ мулоқотлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати








