Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди
2024-02-09 13:00:00 / Янгиликлар

Ташриф жараёнида бошқарма назорат ўтиш жойи, навбатчилик қисми ҳамда Навоий темир йўл вокзалида хизмат қилаётган ходимлар фаолияти билан танишиб, ходимларга бугунги кунда ички ишлар органлари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга барча ходимлар бирдамлик билан Ватан равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишлари лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ходимлар билан учрашиб, уларнинг хизмат фаолияти кўздан кечирди ҳамда шахсий таркибнинг ишга келиш-кетиши, хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилиши, ходимлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, муомала, юриш-туриш, кийиниш маданиятига, амалдаги қонунчиликка риоя қилиш қоидаларига амал қилинишига жиддий эътибор қаратилиши, шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, ўтказилаётган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, ходимларнинг муомала маданиятини юксалтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, хизматга фидоийлик ва садоқат билан ёндашиш, ижрочилик, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилинишини таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати