Камбағал оилалар реестрига киритилган фуқаролар билан хонадонбай учрашув ўтказилди
2025-05-25 15:50:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан Улуғнор тумани, Бобур маҳалласидаги камбағал оилалар реестрига киритилган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Учрашувларда уларни қийнаб келаётган муаммолари жумладан, иш билан банд қилиш, ижтимоий нафақалар, тижорат банкларидан тадбиркорлик учун кредит олиш ва яна шунга ўхшаган кўплаб масалалар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Мурожаатлар орасида муайян муддат талаб этадиганлари эса алоҳида назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати



