Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди
2025-05-24 18:00:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳридаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Сўнги қўнғироқ” тадбири байрамона тарзда ўтди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов иштирок этиб, битирувчиларга самимий тилакларини билдирди. Ёшларни Ватанга муҳаббат, билимга чанқоқ қилиб тарбиялашнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда, ўқитувчилар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ўқув жараёнида фаол бўлган ўқувчилар ва устозларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
“Сўнги қўнғироқ” – бу нафaқат мактаб билан хайрлашув, балки катта ҳаётга қадам ташлаш арафасидаги масъулиятли палла.
Фарғона вилояти ИИБ ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ватанпарварлик руҳида тарбиясига алоҳида эътибор қаратишда давом этади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





