ИИВ Малака ошириш институти илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2025-05-24 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Уни институт бошлиғи, Кенгаш раиси т.ф.н., профессор, Олимжон Ахмедов олиб борди. Йиғилишда кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича илмий тадқиқот олиб бориш истагида бўлган ходимларнинг мавзулари, профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар ва ўқув қўлланмалар муҳокама этилди.
Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти





