Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида жиноятчиликни олдини олишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
2024-02-09 08:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокамада соҳавий хизмат раҳбарлари ва шаҳар-туман ИИБ масъул ходимлари иштирок этишди.
Унда жорий йилнинг шу кунига қадар вилоят ҳудудида фош этилмасдан келинаётган жиноятлар ва қидирувда бўлган шахсларни ушлаш, шунингдек, жиноятларни олдини олишда маҳаллабай иш ташкил этиш натижалари ҳамда “қизил” тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди ва бу борада масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Муҳокама сўнггида масъулларга ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хато-камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда манзилли иш ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олишда унга сабабчи бўлаётган омилларни эрта аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати