«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини хавфсиз ўтказиш бўйича Андижонда кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди
2025-05-23 13:35:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ саф майдонида вилоятда мавжуд 760 та умумтаълим ҳамда 23 та хусусий мактабларга бириктирилган тажрибали раҳбар ва масъул ходимлар иштирокида бошқарма бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан онлайн йўриқнома ўтказилди.
Шунингдек, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, соҳавий хизматлари раҳбарлари ва шаҳар-туман ИИБлардан мактабларга бириктирилган масъул ходимлар йўриқномада тўғридан тўғри онлайн тарзда иштирок этдилар.
Йўриқномада раҳбар ва масъул ходимларга 21,22,23 май кунлари ўзи бириктирилган мактабда битирувчи 9,11-синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашиб, улар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисалар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари давомида салбий ҳолатлар содир этилмаслиги бўйича таъсирчан тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқлардан келиб чиқиб, барча бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар хизмат олиб боришга киришдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати








