Ёшлар — келажак бунёдкори. Генерал билан учрашув
2025-05-22 19:15:00 / Янгиликлар

Қўқон университетида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаевнинг ёшлар билан юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида олийгоҳ ҳовлисида ҳарбий техникалар ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларининг кўргазмали чиқишлари, миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси йиғилганларнинг эътиборини тортди.
Шу куни китоблар ярмаркаси билан биргаликда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликдаги меҳнат ярмаркаси, ҳуқуқий маслаҳат майдони ҳам ташкил қилинди, малакали ҳуқуқшунослар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Маданият ва санъат ходимлари томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳам иштирокчиларга жуда манзур бўлди.
Ёшларни кўрикдан ўтказиш ва малакали тиббий маслаҳатлар бериш мақсадида кўчма тиббиёт пункти йўлга қўйилгани ҳам йигит-қизларга қўшимча имконият яратди.
Самимий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди, тегишли маслаҳатлар берилди. Тадбир жараёнида бир гуруҳ фаол ёшлар муносиб тақдирланди.
Абдувосит СИДИҚОВ, ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
