Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим шакли 3-ўқув курси тингловчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди
2024-02-08 10:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йилдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ҳам тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкиллаштириш ҳақидаги” буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2024 йилдаги 33-сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги бўлим 3-ўқув курси курсантлари билан иш ўрганиш амалиётини юқори даражада ташкил қилиш белгиланган. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ мажлислар залида Ўзбекистон республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим шакли 3-ўқув курси тингловчилари ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Криминалистик-экспертиза кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Илхом Хайдаров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Саиджон Аманов қатнашиб тингловчиларга тажрибали устозлар бириктирилгани шунингдек амалиёт даврида тартиб қоидаларга ҳамда буйруқда кўрсатилган нормаларга риоя этишлари тушунтирилди.
Шунингдек тингловчиларнинг ота-оналарнинг фикр таклифлари тинглади. Ўқиш даврида ўзини яхши томонлама кўрсатиб тенглашлари орасида билим савияси билан кўпчиликнинг эътиборини тортган айрим тингловчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати



