Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун янги имтиҳон маркази ишга тушди
2024-02-07 09:00:00 / Янгиликлар

Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида вилоят фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида энг янги замонавий техника воситалари билан жиҳозланган “Наманган вилояти имтиҳон маркази” ўз фаолиятини бошлади.
Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев қатнашди.
Маросимда “Наманган вилояти имтиҳон маркази” ўз фаолиятини бошлаб, иштирокчилар марказда яратилган қулайлик ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Маълумот учун: ушбу марказ тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, назорат қилиш инсон омилисиз бошқарилади.
Мазкур инновацион имтиҳон марказида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдончалар сўнгги русумдаги замонавий услубда ташкил этилган.
Имтиҳон иштирокчиларига масъуллар томонидан қонун-қоидалар билан биргаликда, психологик кўмак бериш кўзда тутилган.
Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати




