Қашқадарё вилоятида пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган сайёр ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди
2025-05-21 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан, ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган пробация хизмати ходимларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида республика миқёсида сайёр ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув-семинарида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети махсус фанлар ўқитувчилари, вазирлик жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармаси жазони ижро этиш бўлими ходимлари ҳамда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирок этди.
Семинар доирасида иштирокчиларга замонавий иш усуллари, хорижий мамлакатлар тажрибаси, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлар етказилди.
Машғулотларни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг юқори малакали, илмий-педагогик ва амалий тажрибага эга мутахассислари жалб этилди.
Улар томонидан махсус ишлаб чиқилган тренинг ва методик материаллар асосида машғулотлар олиб борилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими ва унинг шаҳар-туман ички ишлар бўлими пробация бўлинмаси ва гуруҳлари иштирок этган ўқув семинари якунида иштирокчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди.
Тест синовларидан муваффақияти ўтганларга сертификатлар топширилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




