“Обод ва хавфсиз маҳалла: Профилактика инспекторлари малакасини оширишга қаратилган сайёр машғулотлар ўтказилди“
2025-05-21 09:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 14–17 май кунлари Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида профилактика инспекторлари учун сайёр машғулотлар ташкил қилинди.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил қилинган машғулотлар ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.
Сайёр машғулотларда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ҳудудларнинг криминоген вазиятини баҳолаш, фуқаролар, айниқса алоҳида тоифадаги шахслар билан ишлаш, содир қилинган ҳуқуқбузарликларни малакалаш, мулоқот жараёнида стресс ҳолатлари ва низоларни бошқариш ҳамда бошқа долзарб масалалар ёритилди.
Машғулотлар якунида ходимлардан тест синови қабул қилиниб, уларнинг касбий билим ва кўникмалари баҳоланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати



