Бухоро вилоятида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя масалалари муҳокама қилинди
2025-05-20 15:10:00 / Янгиликлар

19 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти, барча соҳавий хизматлар ва ҳудудий ИИБлар шахсий таркиби видеоконференсалоқа орқали иштирок этди.
Йиғилиш давлат мадҳияси билан бошланди ва «Юртим тарихини ўрганаман» мавзусида маънавият машғулоти билан давом этди. Шундан сўнг қуйидаги йўналишлар юзасидан ҳисоботлар тингланиб, танқидий таҳлиллар ўтказилди:
- 4 ой 18 кунлик жиноятчилик ҳолати таҳлили;
- «Хавфсиз ва соғлом юрт», «Қорадори-2025» ва «Назорат» профилактик тадбирлари натижалари;
- Жиноятларнинг очилиши, қидирувдаги шахсларни аниқлаш, тергов ва суриштирув сифатини ошириш;
- Мурожаатлар билан ишлаш ва «Е-материал» тизими орқали келиб тушган маълумотлар устидан назорат;
- Оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтириш;
- Таълим муассасаларида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирларини кучайтириш;
- Ўта оғир жиноятларнинг профилактикаси;
- Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш бўйича Президент қарорлари ижроси;
- Рақамли трансформация ва ахборот технологиялари ёрдамида жиноятларга қарши кураш;
- Қўриқлаш хизматининг самарадорлигини ошириш;
- Сўнгги қўнғироқ тадбирларига тайёргарлик ва хавфсизликни таъминлаш;
- Фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва сайёр қабуллар орқали муаммоларни ҳал этиш.
Шунингдек, «Edo.ijro.uz» ва «Doc.iiv.uz» платформаларидаги тизимли камчиликлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида хизмат бурчига садоқат билан ёндашган ходимлар рағбатлантирилиб, пул мукофотлари ва совғалар билан тақдирланди. Ички ишлар вазири томонидан 18 май куни берилган топшириқлар шахсий таркибга етказилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати
