Фарғона вилояти Сўх туманида жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишида амалга оширилган ишлар ўрганилди
2025-05-20 11:50:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг «2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, халқимиз осойишталигини таъминланишига қаратилган.
Бошқарма бошлиғи томонидан туман Ички ишлар бўлимлари, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди фаолияти, бозорлар, Ҳушёр ва Чашма маҳаллаларида амалга оширилган ишлар ҳамда профилактика инспекторининг хизмат уйи кўздан кечирилди.
Тадбир доирасида, жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, жамоат хавфсизлиги ҳамда рақамлаштириш йўналишида қилинган ишларга баҳо берилди.
Хизмат интизоми, ҳужжатлар юритилиши, аҳоли билан ишлашда эътибор қаратиш зарур бўлган омиллар таҳлил қилинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





