Самарқанд вилояти бўйлаб оммавий югуриш марафони ўтказилди
2025-05-20 07:30:00 / Янгиликлар

«Коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик» шиори остида 2,5 километр масофага ташкил этилган марафонда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан 27 000 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Мазкур тадбирда вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳам иштирок этиб, ўзларининг маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказишди.
Кенг аҳоли вакилларини коррупцияга қарши курашишдек эзгу мақсад йўлида бирлаштирган мазкур спорт тадбири жисмоний фаоллик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Тадбир давомида барча ҳудудларда жамоат тартиби сақланиши намунали тарзда таъминланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати








