Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди
2025-05-19 10:25:00 / Янгиликлар

Қабул жараёнида фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб 20 дан ортиқ ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлар кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби қабуллар тасдиқланган режа асосида доимий равишда ўтказиб борилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









