Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2025-05-19 10:15:00 / Янгиликлар

Белгиланган жадвалга мувофиқ, вилоят Ички ишлар бошқармаси полковник Раҳмат Маматов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда ички ишлар органлари билан боғлиқ бир қатор муаммо ва масалалар тингланиб, белгиланган тартибда рўйхатга олинди.
Ечими муддат талаб қиладиган масалалар Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари иш юритувига берилиб, ҳар бир мурожаат ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар ечимини топишга кўмаклашилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









