Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди
2025-05-19 10:10:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғининг бу галги қабулида 15 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари эшитилди ва муаммоларга ечим топиш чоралари изланди.
Хусусан, мол-мулк масаласида низоли ҳолатларни ҳал этиш, фирибгарлик, тергов фаолияти, қонунбузарга чора кўриш, бандлик, кредит ва пул олди-бердиси каби мурожаатлар эшитилиб, уларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечими муддат талаб қиладиган масалалар ижроси назоратга олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









