Қашқадарё вилоятида “Тинч ва фаровон маҳаллам сари” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ўқув-қўлланма ишлаб чиқилди
2025-05-18 09:00:00 / Янгиликлар

Давлат раҳбарининг 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва Косон тумани ҳокимлиги ҳамкорликда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш учун «Тинч ва фаровон маҳаллам сари« тамойили доирасида ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш, криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир етиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасида туманда «Тинч ва фаровон маҳаллам сари« ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди.
Қўлланма доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир етилишига сабаб бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал етишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб етиш, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, соғлиғи ва мол-мулкига қаратилган тажовузларнинг олдини олишга замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий етиш, маҳаллада ҳар куни маҳалла еттилиги аъзолари билан бирга камида 10 та хонадонга кириб, аҳолининг ижтимоий аҳволи, яшаш шароити, даромад манбаи, бандлиги, ички муаммолари ва таклифларини ўрганиб, тегишлилиги бўйича ҳамкорликда муаммоларни ҳал қилиш ишларини янада жонлантириш мақсадида Косон туманидаги 74 та маҳаллалар ва хизмат олиб бораётган «Маҳалла еттилиги» аъзолари ўртасида жорий йил 16 майдан 31 декабргача «Тинч ва фаровон маҳаллам сари« шиори остида танлов ўтказиш белгиланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








