ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Наманганда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди
2025-05-18 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида хавфсиз муҳитни яратиш орқали аҳоли розилигига эришиш борасида барча тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари юзасидан муҳокама йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, Президентимизнинг жорий йил қабул қилинган бир қатор қарорлар асосида (ПҚ-1, ПҚ-110, ПҚ-111, ПҚ-153) маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатобод туманларида ўтган давр мобайнида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳудудда жиноятларни жиловлаш бўйича чуқур таҳлиллар асосида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



