Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари пробация хизмати ходимлари иштирокида сайёр ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди
2025-05-17 12:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг топшириғига асосан, ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган пробация хизмати ходимларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида республика миқёсида сайёр ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбирлар пробация хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда ижтимоий адолат ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда, шаҳар ва туман ИИБ ЖХХ Пробация бўлинма ва гуруҳ ходимлари учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди. Тадбирда ИИВ малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети махсус фанлар ўқитувчилари, ИИВ ЖХД Пробация бошқармаси жазони ижро этиш бўлими ходимлари ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирок этди.
Семинар доирасида иштирокчиларга замонавий иш усуллари, хорижий мамлакатлар тажрибаси, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлар етказилди. Машғулотларни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг юқори малакали, илмий-педагогик ва амалий тажрибага эга мутахассислари жалб этилди. Улар томонидан махсус ишлаб чиқилган тренинг ва методик материаллар асосида машғулотлар олиб борилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





