Андижон вилояти бўйлаб «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди
2025-05-17 12:25:00 / Янгиликлар

Юртимизда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида қатор амалий ишлар олиб борилди.
Ушбу амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида танқидий кўриб чиқилди.
Тадбир доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тизимли чоралар кўрилган бўлсада, айрим ҳудудларда профилактик тадбирлар етарли даражада самарали ташкил этилмаганлиги танқидий таҳлиллар асосида муҳокама қилинди.
Бундай тадбирлар фақат вақтинча эмас, балки узлуксиз тарзда ташкил этилгандагина кутилган ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









