Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада колония тиббиёт ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди
2024-02-04 10:00:00 / Янгиликлар

Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона кўп тармоқли клиникада 6-минтақавий мувофиқлаштириш марказида жойлашган жазони ижро этиш колонияси тиббиёт ходимлари ўртасида ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш Департаменти тасарруфидаги муассасаларида хизмат қилаётган тиббий ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича тизимли ишлар бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг 2024 йил 15 январь кунидаги 13-сонли фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида олтинчи минтақавий ҳудудда жойлашган жазони ижро этиш колонияларида тиббиёт йўналиши бўйича хизмат қилаётган ходимларни биринчи минтақавий ҳудуд маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона кўп тармоқли клиникасида ўқув машғулотларига жалб этилди.
Ўқув машғулотлари давомида Департамент Тиббиёт бўлим бошлиғи полковник Б. Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ва қарорлари, ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар юзасидан тегишли тушунчалар берилди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати



