Ўзбекистон Республикасидан ташриф буюрган делегация Будапештда ўтаётган халқаро малака ошириш курсида иштирок этмоқда
2025-05-16 10:40:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 12–16 май кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида “Синтетик наркотикларнинг ноқонуний айланмасидаги янги тенденциялар” мавзусида халқаро малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли тренинг Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (ILEA Budapest) ва АҚШ Наркотик моддаларга қарши кураш агентлиги (DEA) ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси суд-экспертиза муассасаларининг тегишли ваколатли раҳбар ва экспертлари иштирок этмоқда.
Тренинг доирасида синтетик наркотиклар, уларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва “darknet” орқали савдо механизмлари, ноқонуний лабораториялар фаолияти ва трансмиллий наркоташкилотлар тармоғи, кибер-валюталар, халқаро қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича илғор тажриба алмашиш ва амалий ечимлар муҳокама қилинмоқда.
ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази


