Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказилди
2025-05-14 12:50:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларини тинглаб, уларнинг масалалари ўрганилиб ҳал этиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан ўсмир ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатларнинг келиб чиқиши ҳолатларининг олдини олиш, нотинч оиладаги вояга етмаганлар билан тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни жисмоний тарбиялаш ҳамда соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш, даволаш ва реабилитация қилиш, меҳнатга лаёқатли ёшларни ишга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Ёшларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ соҳавий хизматлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилгани ёшларда ёдда қоларли таассурот қолдирди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати








