Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри темир йўл бекатига ташриф буюрди
2025-05-13 17:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг Чирчиқ темир йўл бекатидаги бўлинмаси ходимлар билан учрашиб, 2025-йил учун мўлжалланган бир қатор манзилли чора-тадбирларни жадаллаштириш, хусусан темир йўл транспортида йўловчи фуқаролар ва ташилаётган юк вагонларининг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш бўйича бир қатор вазифалар берилди.
Шунингдек, Чирчиқ темир йўл бекатида ХТБ хизмат ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Хўжакент“ электропоезди ҳамда юк вагонларнинг доимий назоратини таъминлаш, ходимларнинг хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, Чирчиқ темир йўл бекатида ХТБ маъмурий биносида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, Чирчиқ темир йўл вокзали ишчи ходимлари билан учрашиб, доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш, шунингдек иш жараёнида замонавий ахборот коммуникация воситаларини қўллаш орқали иш самарадорлигини кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм обйектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Aхборот гуруҳи






