Жиззах вилояти ИИБда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
2025-05-13 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга вилоят ИИБ раҳбарияти, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳлари катта инспекторлари ҳамда инспектор-психологлар жалб этилди.
Кун тартибидан жой олган масалалар қаторида жорий йилнинг биринчи тўрт ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили, вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди, мавжуд муаммолар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









