Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-05-12 14:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳарбий хизматчилар билан учрашиш ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган Қоровул қўшинларига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюриб ҳарбий қисмларда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар билан учрашди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — ҳарбий хизматчиларнинг аҳволи, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва муаммоларини ўрганиш, шунингдек, тизимдаги долзарб вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида Вазир ўринбосари ҳарбий қисмнинг кундалик фаолияти, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги ва моддий-техникавий таъминоти билан яқиндан танишди. Ҳарбий хизматчилар билан юзма-юз мулоқот чоғида уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди, аниқ ечим талаб қилувчи масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек ташриф чоғила Ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш ҳарбий тартибга риоя қилиш масаласида қатъий назоратни таъминлаш, Ҳарбий хизматчилар учун ижтимоий шароитларни яхшилаш — уй-жой, тиббий хизмат ва оилавий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини кенгайтириш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, Замонавий технологиялардан фойдаланиш — ҳарбий тайёргарлик жараёнларини рақамлаштириш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида халқаро ва республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган, навбатдаги ҳарбий унвон олган ҳарбий хизматчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширдилар.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати


