Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи фуқароларни қабул қилди
2025-05-12 13:05:00 / Янгиликлар

Ҳафтанинг ҳар якшанба куни ИИВ Жиззах академик лицейида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўз шахсий қабулини ўтказади.
Навбатдаги қабулга 20 нафар фуқаро келди. Мулоқотлар жараёнида улар томонидан бир қатор талаб ва таклифлар билдирилди. Чунончи, ишга жойлашиш, суғурта олиш, жаримани бекор қилдириш, иш жойини кўчириш, мулкини қайтариб олиш, иш ҳақини ундириш, ҳуқуқий ёрдам, фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш ва айбдорга чора кўриш борасида кўмак сўралди.
Қабулда бошқарма бошлиғига миннатдорлик билдирган фуқаролар ҳам бўлди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир муаммога ечим топиш мақсадида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, тергов каби соҳавий хизматлари масъулларига топшириқлар берди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати







